Fitch Ratings рейтинг агентлигининг таъкидлашича, Россия ва МДҲнинг кўпгина давлатлари банк секторлари учун прогнозлар салбий бўлмоқда.

Бу агентликнинг кредит ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари иқтисодиёт секинлашиши, миллий валюталарнинг қадрсизланиши ва юқори фоиз ставкалари активлар сифати, даромад ва капиталга салбий таъсир қилишига боғлиқ ҳолда сусайишда давом этиши борасидаги фикрини акс эттирмоқда.

Минтақадаги кўпчилик банк секторлари бўйича рейтинг прогнозлари бақарор, бу рейтингнинг паст даражаларини ва кўпчилик мустақил рейтинглар бўйича барқарор прогнозни акс эттиради.