Гога Ҳидоятов оламдан ўтди

Ўзбекистон 10 Декабрь 2015 7245

Ўзбекистонлик кўзга кўринган тарихчи, профессор, тарих фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Гога Аброрович Ҳидоятов оламдан ўтди. Олим 85 ёшда эди.

Гога Ҳидоятов 1930 йилнинг 9 май куни Тошкент шаҳрида машҳур драма актёрлари Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраеваларнинг оиласида дунёга келди. М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ўқиди.

1958 йилдан бошлаб турли илмий муассасаларда фаолият юритиб келди. Ўз илмий фаолиятини ЎзССР ФА Шарқшунослик институтида катта илмий ходим сифатида бошлади; 1994-1999 йилларда Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори бўлди. 2005 йили пенсияга чиқди, лекин илмий фаолиятини тўхтатиб қўймади ва умрининг охирига қадар ёзишда давом эттирди.

15та монография, 100дан ортиқ илмий мақолалар, жаҳоннинг янги тарихи бўйича қатор дарсликлар муаллифи. Нафақахўрлик йилларида интернетда кўплаб илмий-оммабоп мақолалар билан чиқишлар қилиб турди, уларда ўзбеклар ва умуман Ўрта Осиё халқлари тарихи бўйича янги қарашларини ифода этиб берди. Эдвард Оллвортнинг The Modern Uzbeks (Замонавий ўзбеклар) китобининг алоҳида бобларини инглиз тилидан таржима қилди.

Охирги кунларда Гога Аброрович “Тюркская цивилизация” (Турк цивилизацияси) китоби устида ишлади ва уни якунлашга улгурди.

Kun.uz таҳририяти ажойиб тарихчи олимнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар