Nexus 5X ва Nexus 6P смартфонларини тақдим этган Google компанияси Nexus 6 моделини сотувдан чиқарди.

Смартфон компаниянинг расмий дўконларида сотувдан олиб ташланган бўлса-да, уни бошқа чакана дўконлардан сотиб олиш мумкин. Мисол учун, Amazon ушбу смартфонни 350 доллар нархда сотмоқда.

Маълумот учун, Motorola компанияси яратган Nexus 6 ўзининг 6 дюймли экрани ва Snapdragon 805 процессори билан ажралиб туради.