Ғоршунослар дунёдаги энг чуқур ғорни аниқлашди

Жаҳон 10 Декабрь 2015 4391

Америкалик ғоршунос Билл Стоун Мексикадаги Оахака штатидаги Чеве ғорлар тизими дунёда энг чуқур ғор эканини маълум қилди. 2017 йилда ғорга экспедиция уюштирилиб, бу экспедиция ғорнинг чуқурлигини ўлчайди ва бу қарорни тасдиқлайди, деб айтмоқда New Scientist нашри. Унда 60-80 нафар спелеолог – ғоршунослар иштирок этишади.

Чеве ғори дунёдаги энг чуқур ғор эканлиги борасидаги тахминлар 1990 йилда ўтказилган тажрибага асосланган. Ўшанда ғоршунослар ғордаги сувга 7 килограмм бўёқ ташлашган. Бир оздан кейин яшил рангга бўялган сув 2,5 км йўл босиб ўтиб, яқин атрофда жойлашган Санто-Доминго дарёсига тушган.

Таъкидланишича, Чеве туннеллари майдони Манхэттендан 2 баробар кўпроқни, яъни 175 квадрат километрни ташкил қилади. Бундай ғорлар карст сув ташувчи горизонтларнинг муҳим элементи бўлиб, улар бутун дунё бўйлаб юзлаб миллион одамларни ичимлик суви билан таъминлайди. Бундан ташқари, бундай ғорларда олимлар кўпинча яхши сақланиб қолган тошга айланиб қолган жисмларни ҳамда фойдали қазилмалар конини топишади. Бу сайёрамиз асрлар давомида қандай ўзгарганини яхшироқ англашга имкон беради.

Бундан ташқари, ғоршуносларни номаълум нарсага қизиқиш олға интилтирмоқда. “Албатта, дунёда ҳали забт этилмаган тоғлар бор, бироқ уларни Google Earth’да унга кўтарилишгача кўриш мумкин. Океан тубига тушиш мумкин, бироқ океан туби сонарлар ёрдамида аллақачон харитага туширилган ва уларга экспедициялар уюштириш қимматга тушади. Ғорларда эса озгинча маблағ билан ҳам номаълум нарсаларни очиш мумкин”, деб айтмоқда ғоршунос Зеб Лилли.

Айни пайтда энг чуқур ғор Абхазия худудидаги Гагра тоғ тизмасидаги Арабика массивидаги “Воронья-Крубера” ғори ҳисобланади. Унинг чуқурлиги 2199 метрни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар