Ироқ Курдистони ҳукумати Россия ҳарбийларига мурожаат йўллаб, унда минтақа осмонидан ракета учиришни бас қилишни сўрашди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Россиянинг Сурияда бўлаётган операцияси чоғида ракеталар мухторият устидан учиб ўтмоқда. Шу туфайли Курдистоннинг икки аэропортининг фаолияти тўхтатиб қўйилди.

“Биз сиздан Ироқ Курдистони ҳаво ҳудудига муқобил топишингизни талаб қиламиз. Арбил ва Сулаймония аэропортлари фаолиятининг тўхтатилиши минтақа учун навбатдаги иқтисодий инқирозга айланди”, - дейилади мурожаатда.