ИШИД жангарилари ар Рамадига олиб борувчи сўнгги кўприкни вайрон қилишди

Жаҳон 10 Декабрь 2015 6435

ИШИд террорчилик ташкилоти жангарилари ар Рамади шаҳри марказига олиб борувчи сўнгги кўприкни вайрон қилишди.

Асосан шиа ва сунний қабила гуруҳларидан ташкил топган миллий милиция жангчиларининг қўллаб-қувватлаши билан Ироқ армияси мамлакат ғарбидаги Анбар вилоятида террорчиларга қарши кенг кўламли операцияларни давом эттирмоқда. Энг муҳим жанглар шу йилнинг май ойида террорчилар томонидан эгаллаб олинган ар рамади шаҳрининг маъмумаркази учун кетмоқда.

Ассошиэйтед Прессга маълум қилишича, Ироқ армияси ҳужуми туфайли террорчилар ар Рамади марказига олиб борувчи барча кўприкларни вайрон қилишган.

Кўпроқ янгиликлар