ИШИД жангариларига қарши жанг қилаётган хитойлик ОАВларга интервью берганидан афсусланмоқда, деб айтмоқда The South China Morning Post нашри. Хитойлик унинг таниқлиги юртдошлари ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

“Менимча, мен аҳмоқона иш қилдим. ОАВларга ўзим ҳақимда репортаж қилишга рухсат бермаслик керак эди. Менинг ҳаётим ёки ўлимим аҳамиятсиз, бироқ ИШИД ҳам уларнинг мақолаларини кузатиб боради, менинг юртдошларим орасида эса Ироқ ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатларида кўплаб тадбиркорлар бор”, деб хитойликнинг Weibo ижтимоий тармоғида ёзган постидан иқтибос келтирмоқда нашр. “Мен деб кимдандир ўч олишларини, мен деб бегуноҳ одамлар азият чекишларини истамайман”, деб ўз сўзларини якунламоқда хитойлик.

Хитойнинг Сичуань вилоятидан чиққан 25 ёшли Пань исмли йигит Сурияга октябрда келиб, ИШИДга қарши курашиш учун халқ мудофааси курд отрядлари сафига қўшилган.

Унинг жанговор муваффақиятлари ҳақида ўтган ҳафтада ОАВлардан бирида маълум қилинганди. У ўз интервьюсида Кобани шаҳри учун курашганини айтган. Курдлар бу шаҳарни январь ойида узоқ давом этган жанглардан кейин жангарилар қўлидан қайтиб олишган.

ОАВларнинг таъкидлашича, Пан оиласи унинг тақдиридан эндигина хабардор бўлди. Йигитнинг яқинлари уни ватанига қайтишга ундашмоқда. Бироқ хитойлик уйига қайтишни истамаяпти ва яқинларини ўзининг хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди.