Канада ҳарбий-транспорт авиацияси мамлакатга суриялик қочқинларни ташишни бошлади

Жаҳон 10 Декабрь 2015 1471

Канада ҲҲК суриялик қочқинларни мамлакатга ташишни бошлади. Бу ҳақда 9 декабрь куни Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.
“Қочқинларни кўчириш бизнинг канадаликлар ва дунё ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларни бажараётганимизни намоён этиб, Канаданинг (бу одамлар учун) кўпроқ нарса қила олиши ва қилиши шартлигини тушунишини англатади”, - деди бош вазир.

Трюдо бортида 416 нафар қочқин бўлган илк ҳарбий-транспорт самолёти Торонто (Онтарио провинцияси) аэропортига қўнганини маълум қилди. Иккинчи самолёт эса Монреалга (Квебек провинцияси) парвоз қилади. Бош вазир қанча миқдордаги қочқинлар қаердан Канадага учиб келаётгани ҳақида маълумот бермади.

Ўтган ҳафтада иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик вазири Жон Маккаллум Канада 2016 йилнинг мартига қадар Суриядан энг камида 35 минг нафар қочқинни қабул қилиб, ўз ҳудудига жойлаштириши тўғрисида маълум қилган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар