КХДРда ўзининг водород бомбаси бўлиши мумкин. Давлатда бундай қурол мавжудлиги тўғрисида шимолликлар етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди.

Унинг сўзларини Шимолий Кореянинг Марказий телеграф ахборот агентлиги тарқатди. “Биз буюк ядровий мамлакатга айланиб, ўз ватанимизнинг мустақиллиги ва миллий қадр-қимматимизни кучли ядровий ва водородли бомбаларимиз зарбаси билан ҳимоялай олишимиз мумкин”, - деди Ким Чен Ин.

Қайд этилишича, мазкур жумлалар Шимолий Корея етакчисининг Пхеньяндаги янгиланган қурол-яроғ заводига ташриф буюрганидан сўнг янграган. Шимоллик корейслар раҳбари мамлакатда ҳарбий саноатни фаол ривожлантириш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтган.
Айни пайтда КХДРнинг ҳақиқатдан ҳам водород бомбаси яратганини тасдиқловчи расмий маълумотлар йўқ.