АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳрида 2 декабрда содир бўлган оммавий отишмалардан кейин қурол-яроғ савдоси ҳажми кескин ошиб кетди. Бу ҳақда The Los Angeles Times нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 100 минг киши яшайдиган шаҳарда олтита қурол-яроғ дўкони фаолият юритади. Аҳоли сонига кўра бундай дўконлар миқдори бўйича Сан-Бернардино қўшни Лос-Анджелесдан икки баробар ортиб кетади.

Дўкон эгаларининг айтишича, рўй берган фожиадан сўнг бизнес гуллаб-яшнамоқда. Фуқаролар қўрқиб кетишган ва ўзини ҳимоя қилишни истамоқда.
Get Loaded қурол-яроғ дўкони хўжайини Терри Маккгирнинг нашрга маълум қилишича, сўнгги ҳафтада савдолар ҳажми 25 фоизга ошди. Харидорларнинг кўпчилиги аёллардир.
Шаҳар шерифининг ёрдамчиси Адам Сервантес ўтган дам олиш кунлари, 5-6 декабрда қурол сотиб олишга ижозат сўраб 75 киши мурожаат қилган. Бу одатдаги кўрсаткичдан 7 баробар кўп демакдир.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 3 декабрига ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳрида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишганди. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.