Лола уни лицензиядан жудо қилган қизил кўйлакни хайрия ташкилотига бериб юборади

Маданият 10 Декабрь 2015 23777

Хонанда Лола Йўлдошева ўз вақтида кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлган қизил кўйлакни хайрия ташкилотига бериб юборади. Бу ҳақда у Redpen.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Журналистнинг “қизил кўйлак” воқеаси унга қандай дарс бергани ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Лола шундай деди:

“Қизил мато ролини ўйнаган кўйлакми? Шкафда осилиб турибди. Дарвоқе, яқинда менга машҳурларнинг нарсаларини ким ошди савдоларида сотадиган бир ташкилот чиқди. Мен олиб кетаверинглар дедим! Маблағ эса хайрия йўлига сарфланади. Балки шунда бу кўйлак фойда келтирар?”.

Шундан сўнг Лола бу кўйлак шунчаки саҳна образи билан боғлиқлигини, бу масаланинг ортиқ даражада муҳокама қилиниши унинг учун кутилмаган ҳол бўлганини таъкидлаб ўтди:

“Мен у кўйлакни маза қилиб кийдим, Зулфия Султон мен учун тикаётган бошқа кўйлаклар сингари; у менинг дугонам, истеъдодли дизайнер, Ўзбекистонни халқаро фэшн намойишларида муносиб тақдим этади. Мен саҳнага киядиган ҳамма нарса – образ. Провокация эмас, саҳна кўринишининг бир қисми, мен ўйнайдиган ролнинг инъикосидир. Райҳон билан дуэт эса менинг муҳаббат, эҳтирос, аёллар бирдамлиги ҳақидаги қўшиғимдир. Мен уни ўзим учун ёзгандим. Райҳон уни биргаликда айтишни таклиф қилганида “Кўникмадим” қўшиғида икки турдаги энергияни ажойиб тарзда кўрсатиб бера олишимизни ўйладим. Менинг партиям оловли, қайноқ эҳтиросни рамзий кўрсатиб берарди. Қизил кўйлак ушбу концепцияга мос тушди”.
Ижодкор мухлисларнинг бу саҳна кўринишига муносабати унинг учун кутилмаган ҳолат бўлганини тан олди.


“Очиғини айтай, кутмагандим, - деди у. – Жамоат икки қутбга бўлинди. Энди мени лицензиядан маҳрум қилган структурани жон-жаҳди билан қўллаб-қувватлаётганлар бор. Мен яшашга халақит бераётганим шунча одам борлигини ўйламаган ҳам эдим. Лекин мен қўллаб-қувватлаётганлар ҳам бор. Бу жуда қувонарли”.

“Мен бундай либосда чиқиш дадил қадам эканлигини тушунган эдим. Аммо мен маълум дунёқарашга эгаман, ва бу менинг учун ғалати. Ёпиқ либос кийиб, унча тўғри бўлмаган иш қилиш мумкин. Орқани очиб, шу пайтнинг ўзида виждонли ва пок одам бўлиш мумкин. Ошиб тушдими? Балки, лекин бу саҳнамнинг бир парчаси эди. Охир-оқибат, мен бундай кўйлакда расмий учрашувларга ва болалар тадбирларига бормайман”, - хулоса қилди у.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар