Қамишли шаҳридаги ассурийлар жамоатининг вакили Ахикар Исса воситачилар ИШИД жангарилари билан 25 нафар ассурий насронийларни озод этиш бўйича келиша олишганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Newsweek нашри.

“Бугун 23 февралда жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган ассурийлар орасидан 25 нафари озод этилди”, деб айтди Исса.

Иссанинг айтишича, айни пайтда озод қилинганлар мамлакат шимоли-шарқидаги Тел-Тамр кишлоғига етиб келишган.