Маурисио Макри Аргентина президенти лавозимини эгаллади

Жаҳон 10 Декабрь 2015 1916

Маурисио Макри расмий равишда Аргентина президентлиги лавозимига тайинланди. У депутатлар ва сенаторлардан иборат конгрессда, шунингдек, Сенат вакили, мамлакатни вақтинчалик идора қилиб турган Федерико Пинедо қаршисида қасамёд қилди.

Мамлакатнинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнер маросимда иштирок этмади.

Конгрессда, шунингдек, собиқ президентга қарашли бўлган “Ғалаба фронти” альянсининг депутат ва сенаторлари ҳам иштирок этмаган.

Янги президент Пинедодан президентлик белгиси ва тасмасини қабул қилиб олади. Маросимда Чили, Боливия, Перу, Колумбия, Эквадор, Парагвай, Уругвай, Бразилия ва Сербия давлатларининг президентлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар