Мексикалик наркобарон ИШИДга таҳдид қилди

Жаҳон 10 Декабрь 2015 12370

Мексикалик наркобарон, Эль Чапо (Пакана) лақаби билан машҳур Хоакин Гусман ИШИД террорчи гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга электрон почта орқали мактуб жўнатди. Унда наркобарон жангариларга унинг “моли” партияси йўқ қилингани учун таҳдид солган. Бу ҳақда Sick Chirpse интернет портали хабар бермоқда.

Айни кунларда қидирувда бўлган “Синалоа” картели раҳбари ИШИДнинг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирган. Ўз мактубида у террорчиларнинг картелнинг Яқин Шарқдаги бизнесига аралашишга бўлган уринишларини жиддий хато деб баҳолаган.

Эль Чапо унинг одамлари ИШИДдан “қарз узиб қўйишлари”ни ва, агарда жангарилар яна наркооперацияларга аралашса, уларни йўқ қилишини айтиб огоҳлантирган.
Эль Чапо шу йилнинг 12 июль куни Мексика қамоғидан қочиб кетди. Уни олиб чиқиш учун 10 м чуқурликда 1.5 км ли туннель қазилгани аниқланди. 14 июль куни Мексика ҳукумати Эль Чапони ушлашга ёрдам берадиган маълумотларни етказган одамга 4 млн доллар мукофот эълон қилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар