Москвада иситкични бурни билан шишириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган шахс ўғрилик учун қўлга олинди

Жаҳон 10 Декабрь 2015 2097

Россия ИИВ Москва бош бошқармаси матбуот котиби Андрей Галиакберов пойтахт полицияси ходимлари пул ва қўл соатларини ўғирлашда айбланаётган уч киши қўлга олинганини хабар берди. Унинг сўзларини “Москва” янгиликлар агентлиги келтирмоқда.

Галиакберовнинг сўзларига қараганда, полицияга 28 ёшли эркак мурожаат қилиб, унинг хонадонида ўғрилик содир этилгани ҳақида хабар берган. Жумладан, унинг уйидан 1 млн рубль ва қимматбаҳо қўл соатлари олиб чиқилиб кетган.
Тезкор қидирув тадбирлари давомида уч нафар чет эллик эркак қўлга олинган. Улардан бири ҳибсга олинган пайтда қалбаки паспорт кўрсатган, аммо кейинчалик унинг шахси аниқланган. Маълум бўлишича, бу грузиялик дзюдочи Жемал Ткешелавшвили экан.

2009 йилда Ткешелавшвили 1 дақиқа ичида ёриб юбора олган иситкичлари сони бўйича рекорд ўрнатиб, Гиннесс рекордлар китобига киритилган. У иситкични бурни билан шишириб, 1 дақиқа ичида 3тасини ёриб юбора олган. Биринчисининг уддасидан чиқиш учун 23, иккинчисига 16, учинчисига 13 секунд талаб қилинган.

Кўпроқ янгиликлар