Москва маъмурияти шаҳарнинг энг катта қабристонлари ҳудудига бепул Wi-Fi тармоғини ўтказади.
“Симсиз интернет 2016 йилнинг биринчи ярмидан Ваганьский, Нододевичий ва Троекуровский қабристонларининг очиқ ҳудудларида ишлайди”, - деди “Ритуал” ташкилоти раҳбари Артём Екимов.

Унинг сўзларига қараганда, бу ташаббус қабристонларга ташрифни қулайлаштиришга қаратилгандир. Шунингдек, онлайн режимида ҳар бир қабр эгаси ҳақида тезкор маълумот олиш мумкин бўлади.