Муҳаммад Али Трампни АҚШдаги мусулмонларга қарши маломатлари учун танқид қилди

Жамият 10 Декабрь 2015 5987

Афсонавий боксчи Муҳаммад Али АҚШ президентлигига номзодлардан бири Дональд Трампни у томонидан Америкага мусулмонларни киритмаслик таклифи берилгани учун танқид қилди.

"Ҳақиқий мусулмонлар билишадики, ИШИД вакиллари Ислом дини асосларига қарши боришмоқда. Бу вазиятдан сиёсатчилар ўзлари учун фойдаланмоқда", дейди собиқ боксчи CBS News телеканалига.

Бундан олдинроқ, Марк Цукерберг Трампнинг тажовузкорона фикрларига қарши чиққанди.

Шунингдек, Трампнинг Буюк Британияга киришини тақиқлаш тўғрисидаги петицияни 100 минг британиялик имзолаган.

Кўпроқ янгиликлар