The New York Times нашри АҚШ президенти ўринбосари Жо Байденнинг яқинда Украинага амалга оширган ташрифи муносабати билан жанжалли мақола эълон қилди. Унда айтилишича, Байден Украина давлат компанияларининг коррупцион схемаларига алоқадор бўлиб, у ерда ўз оиласининг молиявий манфаатларини ҳимоя қилади.

“Байденнинг аксилкоррупцион чақириқларига бўлган ишонч унинг ўғли Хантер Байденнинг энг йирик газ компанияларидан бири бўлган Burisma Holdings ва унинг раҳбари Николай Злочевский билан алоқалари маълум бўлганидан сўнг шубҳа остида қолди”, - деб ёзади нашр.

Айтилишича, Хантер 2014 йил апрелида Burisma директорлар кенгаши аъзосига айланган. Ўшанда Британия Злочевскийнинг Лондондаги 23 млн доллар пулини музлатиб қўйган эди. У пулни легаллаштириш операцияларида иштирок этганликда айбланган эди.