Ар Риёдда ўтаётган Умумсурия анжуманини Суриянинг “Аҳрор аш Шош” мухолифат гуруҳи тарк этди. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар қилган.

Гуруҳнинг норозилиги сабаби шунда эдики, анжумандаги “асосий ролда” Сурияда Башар Асад томонидан назорат қилинаётган ҳудуддаги ички мухолифат вакиллари чиққан. “Аҳрор аш Шош”нинг эътироф этишича эса, “инқилобчилар” бундай анжуманларда иштирок этмасликлари керак.

Саудия Арабистони пойтахтида ўтаётган анжуманни яна бир мухолиф ҳаракат “Камах” вакиллари ҳам тарк этган. Унинг етакчиси Хайсам Мананинг фикрича, “Инсон ҳуқуқларига амал қилинмайдиган Саудия Арабистонида бундай анжуман ўтказилишига “Камах”нинг 380 нафар фаоли бир овозда қарши чиққан”.