Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

2016 йилги мавсумда Ўзбекистондан 4та жамоа қитъанинг нуфузли турнирида иштирок этади. “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” ўз иштирокларини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлашади. “Бунёдкор” эса ягона ўйиндан иборат плей-офф учрашувида БААнинг “Аш-Шабаб” клубини қабул қилади.

Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган клубларнинг тақдимот маросимида мусобақанинг янги мукофот жамғармаси ҳам тасдиқланди. Унга кўра, ОЧЛ-2016 ғолиби 3 миллион долларга эга бўлади.

Ўтган мавсумда ушбу маблағ миқдори 1,5 миллион долларни ташкил қилганди. Финалга етиб келган жамоа эса 1 миллион долларга эга бўлади. Қолган босқичлардаги мукофот пуллари ҳам оширилган.