Барселонада жойлашган ҳайвонот боғида кўрсатилган фокус орангутан боласининг кулгусига сабаб бўлди. Оддийгина найрангга приматнинг реакцияси тасвирланган видеоролик 7 декабрь куни YouTube сайтига жойлаштирилди. Шу вақтга қадар ролик қарийб 2,2 миллион маротаба томоша қилинди.

Клипдан кўриш мумкинки, орангутанга оддийгина фокус кўрсатилган. Дастлаб найранг ижрочиси бўш пластик стаканни намойиш қилиб, унинг ичига тахминан каштанни солади. Шундан сўнг идишни чайқаб, “сеҳрли” ҳаракатларни амалга оширади. Натижада унинг ичидаги буюм “йўқолиб қолади”.

Орангутан барчасини диққат билан кузатади. Бўш стаканни кўрганидан сўнг унинг кулиб, ерга думалайди.