Ўзбекистон 2020 йилгача энергетика соҳасига 8,9 млрд доллар маблағ йўналтиради

Иқтисодиёт 10 Декабрь 2015 2803

Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан “Инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда истиқболли лойиҳаларни амлга оширишда “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан электр энергиясини ишлаб чиқаришда замонавий, юқори самарали технологик ускуналарни қўллаш ва энергия балансида муқобил энергиялар манбалари улушини ошириш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилишга катта аҳамият берилаётганини таъкидлаб ўтилди.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ўз олдидаги мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун катта миқдордаги маблағларни, истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар орқали тўловлар ҳажмини оширишни талаб этиш ҳақида ҳам тўхталди.

"Маълумки, табиий бойликларни иложи борича асраб-авайлаш, улардан тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқарилган ва истеъмолга юборилган электр энергиясини самарали қўллаш жаҳон миқёсида ҳам долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бунга асосан, жамиятимиз томонидан энергетика тизимининг мустаҳкамлиги ва барқарорлигини янада ошириш мақсадида подстанцияларни, электр энергияси тармоқларини ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш сиёсати олиб борилмоқда. Масалан, Навоий, Сирдарё иссиқлик электр станцияларида, Тошкент иссиқлик электр марказида замонавий технология ускуналари татбиқ этилгани, модернизациялаш натижасида жами ишлаб чиқариш қуввати 555 мегаваттга кўтарилди. Айни пайтда 455 миллион кубометр табиий газ тежаб қолинди.

Бугунги кунда жамиятнинг ишлаб турган бир неча электр станцияларида, хусусан, Тошкент, Толлимаржон, Навоий, Тахиатош иссиқлик электр станцияларида умумий қуввати 1970 мегаватт бўлган буғ-газ ускуналарини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ишга туширилган бундай буғ-газ ускуналари юқори техник-иқтисодий кўрсаткичга эга бўлиб, ҳар бир иссиқлик электр станциясида йилига 360 миллион кубометр ҳажмдаги ёқилғи тежалади.

Она замин неъматлари ҳисобланган табиий бойликларни асраш мақсадида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, айниқса, қуёш энергияси манбасини ўзлаштириш бўйича фотоэлектрик қуёш станцияларини Самарқанд, Наманган, ва Сурхондарё вилоятларида қуриш ишлари олиб борилмоқда. Энергия захираларидан самарали фойдаланиш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш юзасидан 2020 йилга қадар 15та ишлаб турган ГЭСларни модернизациялаш режалаштирилган. Ана шунда ГЭСларнинг қуввати 200 мегаваттга ошиб, 600 миллион киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилади, 250 миллион кубометр табиий газ иқтисод қилинади. Бу саъй-ҳаракатлар истеъмолчиларнинг электр энергияси билан барқарор таъминланишига, энергетика тизими фаолиятининг янада мустаҳкамланишига, республикамиз электр энергияси экспорт салоҳиятининг янада ошишига замин яратади", дейилади “Туркистон пресс” хабарида.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар