Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 10-13 декабрь кунларида Россия Федарациясининг Оренбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубогида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Халқаро белбоғли кураш федерацияси тақвим-режасига мувофиқ ўтказилаётган мазкур нуфузли мусобақада ўзбекистонлик 20 нафар спортчи билан бирга ўзбекистонлик 2 нафар халқаро тоифадаги ҳакам ҳам иштирок этади.

"Спортчиларимиз бу йил улкан ютуқларни қўлга киритди. Жорий йилнинг сўнги мусобақаси ҳисобланган мазкур жаҳон кубогида ҳам юқори натижаларга эришамиз, деган умиддамиз", — дейди Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Р. Дастиров.