Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл 2016 йилда Тошкент епархиясининг 145 йиллиги нишонланиши доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий 9 декабрь куни Бишкек (Қирғизистон)да бўлиб ўтган Ўрта Осиё митрополит округи синодининг мажлисида маълум қилди, дея хабар бермоқда Тошкент ва Ўзбекистон епархияси расмий сайтида.
2011 йилда Тошкент епархияси патриарх Кириллнинг ташрифига тайёргарлик кўрган, бироқ бу амалга ошмаган эди.

Москва ва бутун Рус патриархи Ўрта Осиёга ягона ташрифи 1996 йилда бўлиб ўтган эди. Ўшанда Ўзбекистон ва Қирғизистонга патриарх Алексий II келган эди.