АҚШ томонидан Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғ ва ускуналарнинг бир қисми эскирган бўлиши мумкин, лекин Вашингтон Киевга асосан янги намуналарни тақдим этмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Европадаги қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Бен Хожес маълум қилди.

“Эҳтимол, тезкор тартибда етказилган (Украинага) қурол-яроғ ва ускуналар эски бўлиши мумкин, мен билмайман, - деди Хожес. Айни пайтда, генерал зирҳли камзуллар, бош кийимлар, тиббий ва бошқа аслаҳалар, жумладан, артиллерия радарлари янги ёки “амалий жиҳатдан янги” эканлигини таъкидлаб ўтди.

Декабрь ойи аввалида The Washington Post нашри АҚШ Украинага етказиб берган учмайдиган қуролларнинг бир қисми ҳақиқий “металлолом” бўлиб, фойдаланишга яроқсиз эканини маълум қилган эди. Жумладан, украин махсус хизматларига етказилган бир неча “Хаммер” йўл танламаслари фойдаланилмасданоқ ишдан чиққани ёзилганди. Бундан ташқари, АҚШ армияси 2000- йиллар ўрталарида фойдаланган зирҳли камзулларни етказиб берган.