Россия президенти Владимир Путин омбудсмен Элла Памфилова ва миллиардер Алишер Усмонов билан учрашади. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлиги хабар берган.

"У (Путин - таҳририят изоҳи) Элла Памфиловани қабул қилади", деб маълум қилган Россия президентининг матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песков.

Песковнинг қўшимча қилишича, Россия давлат раҳбари бизнесмен Алишер Усмонов билан ҳам учрашади.

"Учрашув чоғида тадбиркорлик фаолияти, ҳозирги вазиятда йирик бизнес қандай яшаётгани, хусусан, йирик бизнеснинг ижтимоий масъулиятлари билан боғлиқ масалалар ва албатта, спорт соҳасига оид масалалар муҳокама қилинади", дейди Кремль вакили.

Путин шу куни оқшомда Russia Today телеканали ташкил этилганининг 10 йиллигига бағишланган тадбирда меҳмон бўлиши айтилган.