Қозоғистон парламентининг юқори палатаси “Қозоғистон Республикасининг оммавий, спорт, маданий, томошабоп ва бошқа тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz ресурси ёзмоқда.

Сенатнинг Конституцион қонунчилик, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бўйича қўмитаси аъзоси Дулат Қуставлетов қонун лойиҳаси орқали киритилаётган айрим янгиликларга изоҳ берди:
“Жисмоний шахсларга қуйидаги ҳолатларда тақиқлар ўрнатилади: тадбир ўтаётган жойларга алкоголь маҳсулотлари солинган металл, шиша идишлар, пиротехник буюмлар ҳамда қўлланилиши одам ҳаёти ва соғлиғига рахна солиши мумкин бўлган бошқа предметларни олиб кириш; ижтимоий, ирқий, миллий, диний душманликни тарғиб қилувчи плакатлар, транспарантлар ва бошқа визуал предметларни қўллаш. Кўрсатилган тақиқларни бузиш жисмоний шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳамда минимал ойлик иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жаримага тортилишига олиб келади. Шунингдек, жисмоний шахсларга тадбирлар ўтказилаётган чоғда ўзбошимчалик билан турникетлар ва ғовлардан ўтиш тақиқланад