"Реал" академияси мураббийлари машғулотлар чоғида ёш футболчиларга "Барселона" иштирокидаги учрашувларни намунавий ўйин сифатида кўрсатиш орқали футболни қандай ўйнаш кераклигини кўрсатишмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатган.

"Қироллик клуби" академияси директори Виктор Фернандес ва унинг ҳамкасби Хуан Луис Мартинес мазкур ўйиндан лавҳаларни ва урилган голларни намойиш қилиб, футболни қандай ўйнаш кераклигини ўз шогирдларига тушунтирмоқда.

Шунингдек, машғулотларда Испания чемпионатининг 12-тури доирасида бўлиб ўтган "эл-класико" баҳси батафсил таҳлил қилинмоқда. Бу ўйинда "Реал" 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.