"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини "Пеналду" деб атаб, ҳақорат қилишларига ортиқ тоқат қила олмаслигини билдирди. У ўзига бу лақаб қўйилиши адолатсизлик эканини таъкидлаган.

Қайд этиш керак, у ўйинларда жуда кўп марта пенальти зарбасидан гол уриши орқали шундай лақаб олган.

"Статистикага қаранг. Мен "Реал" учун нечта гол урганман. Ахир уларнинг ҳаммасини пенальтидан урмаганманку? Youtube`га киринг ва мен қанча голни қандай қилиб урганимни томоша қилиб чиқинг", дейди у goal.com нашри орқали.