Мухолифатчи Михаил Ходорковскийнинг 9 декабрда матбуот-анжуманидаги нутқи экстремистик характерга эга, чунки Россия конституциявий тузумини зўравонлик билан ўзгартиришга чақириқларга эга.

Прокуратура Россия Тергов қўмитасига Ходорковскийни ушбу қонунбузарликлар бўйича жиноий тақиб қилиш масаласини ҳал қилиш учун материаллар юборди.

Бош прокуратура ўзининг хабарида ЮКОСнинг собиқ раҳбари матбуот-анжуманида “мавжуд қонунчиликнинг репрессивлиги ва ҳуқуққа хилофлигини, парламентнинг, Россия президенти сайловларининг ноқонунийлиги ва судлардан боғлиқлик ҳақидаги ёлғон гапларни айтган ва шу сабаб қонунларга қаршилик кўрсатишни таклиф қилган”, деб кўрсатмоқда. У “ҳокимиятни ўзгартиришнинг ягона ва зарурий усули сифатида инқилоб қилишга чақирди ва ўзи томондан бунинг учун муайян чоралар кўрилаётганига ишора қилди”, дейилмоқда прокуратура аризасида.

Россия бош прокурори ўринбосари Владимир Малиновский “Ходорковскийнинг ҳаракатлари экстремистик характерга эга ва Россия жиноий-процессуал кодексининг тегишли моддаси бўйича процессуал текширувни талаб қилади”, деб ҳисобламоқда.