Саудия Арабистони “ҳукуматдан Башар Асаднинг четлаштирилишини” талаб қилишда давом этади. Бу ҳақда Ар-Риёдда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр матбуот-анжуманида маълум қилди.

“Сурияда ёки музокаралар йўли билан сиёсий барқарорликка эришилади ва Асад ўз лавозимини тарк этади, ёки ихтилоф давом этади ва бу мақсадга ҳарбий йўл билан эришилади”, деб айтди ал-Жубайр. Ал-Жубайр шу билан бирга қироллик “қуролланган мухолифатни қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятларига амал қилишини” таъкидлаб ўтди.

Ал-Жубайрнинг таъкидлашича, “Ар-Риёдда ўтказилган Сурия мухолифати анжуманидан мақсад мухолифат сафларини жипслаштиришдан иборат”. Унинг айтишича, “мухолифатчилар бир овоздан гапириши учун бирлашиши керак”.