Саудия Арабистони қироли: араб ҳукмдорлари Суриядаги вазиятни тинчлик билан ҳал қилиш тарафдори

Жаҳон 10 Декабрь 2015 2796

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ар-Риёдда Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг 36-саммитини расман очди. У ўз нутқида асосий нефть қазиб олувчи давлатлар ҳукмдорлари олдида Женева коммюникеси асосида Суриядаги вазиятни “сиёсий йўл билан ҳал қилиш зарурлигини” айтди.

Қиролнинг айтишича, араб ҳукмдорлари “Яманда тинчлик ва хавфсизликнинг тикланишига интилмоқдалар”. “Ислом давлатлари дини йўқ террорни рад этади”, деб айтди қирол.

Саудия Арабистони хорижий ишлар вазири Низор ибн Обод Маданийнинг маълум қилишича, Ар-Риёддаги саммитга “катта умидлар боғланмоқда”. Саммитда, бир қатор масалалар билан бирга нефть нархининг пасайиши ортида нефть бозорларидаги вазият муҳокама қилинади. Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, араб қиролликларининг нефть экспортидан оладиган даромади қисқариши ҳисобига уларнинг иқтисодий йўқотишлари жорий йилда 275 млрд долларни ташкил қилади.  

Саммитда муҳокама қилинадиган долзарб минтақавий масалалардан бири Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан кейин Теҳрон билан муносабатларни нормаллаштириш бўлади. Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши маъмурияти раҳбари Абдулатиф аз-Заёнийнинг айтишича, “буни амалга оширишда Эрон томонидан Форс кўрфазида БААга тегишли учта оролнинг босиб олиниши тўсқинлик қилмоқда”.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар