"Манчестер Юнайтед" жамоасининг германиялик тажрибали футболчиларидан бири Бастиан Швайнштайгер 3та ўйиндан дисквалификация қилинди.

У "Вест Ҳэм"га қарши ўтказилган 15 тур учрашувида рақиб ҳимоячиси Уинстон Риднинг юзига уриб, уни қулатган, лекин бу вазият ўйин ҳакамининг эътиборидан четда қолганди.
Лекин Англия футбол уюшмаси бу вазиятни ўрганиб чиқди ва футболчи жазодан қочиб қутила олмади.