Режиссёр Стивена Спилбергнинг Disney кинокомпаниясида ишланган “Баҳайбат ва раҳмдил махлуқ” фильмининг расмий трейлери эълон қилинди. Видео кинокомпаниянинг YouTube даги аккаунтида эълон қилинган. Уни бир кун давомида 1,3 миллион марта кўришган.

Бош ролларни Марк Райлэнс ва Руби Барнхилл ижро этишган. Фильм премьераси 2016 йилнинг 1 июлида бўлиб ўтади.

Ушбу картина Спилбергнинг Disney Pictures билан ишлаган биринчи ишидир.
“Баҳайбат ва раҳмдил махлуқ”фильми Роальд Далнинг 1982 йилда ёзилган шу номли романи асосида суратга олинган.