2015 йилда Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатлари бўлмиш Тунис “квартети”га кирувчи тўрт ташкилот сўнгги ойларда ИШИД террорчилик ташкилоти томонидан уюштирилган терактларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдирди.

"Ўз навбатида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу тарихий дақиқалардаги ғурур ва ифтихор туйғулари сўнгги пайтларда дунёнинг турли чеккаларида содир бўлаётган нохушликларнинг ачиниш ва ғазаб туйғуларини боса олмайди, - деди ўз нутқида “квартет”га аъзо ташкилотлар раҳбари. – Бир неча кунлар муқаддам Тунисда, ундан олдин эса Сусда, Бардо музейида, Байрутда, Парижда, Шарм-аш-Шейхда ва Бамакода ваҳший ва жирканч терактлар содир бўлди. Уларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ҳамдардлик ана шу ваҳшийликларда ҳалок бўлганларнинг яқинлари қалбидаги оғир ҳис-туйғулар оловини ўчиришга ожизлик қилади”.