Тошкентда “Грузин киноси кунлари” бўлиб ўтади

Маданият 10 Декабрь 2015 2677

Ўзбекистон ва Грузия давлатлари ўртасида маданий алоқаларни ривожлантириш муносабати билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Грузия республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан 2015 йилнинг 18-20 декабрь кунларида “Грузин киноси кунлари” бўлиб ўтади.

Мазкур маданий тадбирнинг тантанали очилиш маросими 18 декабрь куни Республика Киночилар уйида соат 17:00да бўлиб, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбарияти, Грузия Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Жгенти, шунингдек Грузия делегацияси аъзолари – актёр ва киноижодкорлар Баадур Сократович Цуладзе (актёр), Элгуджа Владимирович Бурдули (актёр ва хонанда), Зураб Васильевич Кипшидзе (актёр), Дали Окропиридзе (киношунос), Георгий Накашидзе (актёр) иштирок этишади.

Маданий тадбир доирасида томошабинлар эътиборига ҳавола этиладиган фильмлар рўйхати:

18 декабрь

17:00 - “Грузин киноси кунлари” тантанали очилиш маросими

18:00 - 19:30 - “Кето ва Коте” (режиссёр: В. Таблиашвили ва Ш. Гедеванишвили).

21:00 - 22:30 - “Биринчи қалдирғоч” (“Первая ласточка”) (режиссёр: Н. Мчедлидзе).

19 декабрь

12:00 - 13:30 - “Кузги қуёш” (“Осеннее солнце”, режиссёр: Т. Палавандишвили).

15:00 - 16:30 - “Верийский квартали мусиқаси” (“Мелодии Верийского квартала”, режиссёр: Г. Шенгелая).

18:00 - 19:30 - “Бедорлар қуёши” (“Солнце неспящих”, режиссёр: Т. Баблуани).

20 декабрь

12:00 - 13:30 - “Якка овчи” (“Одинокий охотник", режиссёр: К. Долидзе).

15:00 - 16:30 - “Грузин қисқа метражли фильмлари” (“Короткометражные грузинские фильмы”).

18:00 - 19:30 - “Ошиқ ошпазнинг 1001 таомномаси” (“1001 рецепт влюбленного кулинара”, режиссёр: Н. Джорджадзе).

Грузия киноси кунлари доирасидаги барча намойишлар Тошкент шаҳридаги Республика Киночилар уйида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар