Тошкентда Европа Иттифоқи Таълим ҳамда Ҳамкорлик кўргазмалари ўтказилади

Ўзбекистон 10 Декабрь 2015 1515

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси томонидан 11 ва 12- декабрь кунлари Тошкент Плаза арт-марказида “2015 – Европа ривожланиш йили”ни нишонланиш доирасида иккита тадбир ўтказилади.

Жумладан, 11 декабрь куни “Европа Иттифоқининг таълим кўргазмаси” ўтказилиб, унда Эразмус+ стипендия дастури ҳамда Европа Иттифоқига аъзо давлатлари грант дастурлари, шунингдек, Европа университетлари билан Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасидаги илмий ҳамкорлик лойиҳалари ҳам намойиш этилади. Кўргазма доирасида Эразмус Мундус дастури битирувчиларининг Европада ўқиш ва танлов жараёнидаги муваффақият стратегиялари бўйича тақдимотлари, таъсирчан резюме ва асословчи хат ёзиш бўйича тренинглар ўтказилади. Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар ўртасида лотерея ўйини ўтказилиб, ғолибларга Европа Иттифоқи томонидан ютуқлар топширилади.
12 декабрь куни эса “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон ҳамкорлик ярмаркаси” ўтказилади.

Кўргазмада Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ҳамкорлик лойиҳалари, шунингдек, Иттифоққа аъзо давлатлар лойиҳалари ҳам тақдим этилади. Шанба куни ўтадиган мазкур тадбир доирасида болаларга мўлжалланган турли ўйинлар ва машғулотлар учун болалар бурчаги ташкил этиш, Ди-Жейнинг мусиқали дастури ва Грек маданий марказининг “Бузуки” дастаси чиқишлари режаланган. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Делегацияси ташкил этадиган викторина ғолибларини мукофотлар кутади.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаларини яхшилаш, қонун устиворлигини таъминлаш, парламентаризмни ривожлантириш, молиявий саводхонлик ва тадбиркорлар салоҳиятини ошириш, чегараларни қўриқлашни кучайтириш ва гиёҳвандлик моддалари савдосига қарши кураш соҳаларига йўналтирилган лойиҳаларни молиялайди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасига ажратган беғараз ёрдамининг умумий ҳажми 2007-2013 йиллар давомида 750 миллион еврони ташкил этди, 2014-2020 йилларда эса бу рақам 1 миллиард еврога етиши кутилмоқда.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик давомида 2007-2010 йилларда 28.6 миллион евро, 2011-2013 йилларда 42 миллион евро беғараз ёрдам ажратилган бўлса, 2014-2020 йилларда бу мақсадалар учун 168 миллион евро ажратилиши кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар