Туркия миллий разведка ташкилоти (MİT) раҳбари Хоқон Фидан ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Фаридун Синирлиўғли 10 декабрь куни Ироққа ташриф буюришади. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

“Бизнинг Ироқдаги иштирокимиз мамлакат ичида барқарорликни таъминлашга қаратилгандир. Биз ИШИДнинг қўшнилари бўлишни истамаган эдик, - деди мамлакат бош вазири Аҳмат Довудўғли Курд мухторияти етакчиси Масъуд Барзоний билан учрашув чоғида. – Бунинг учун Арбил кучли бўлиши лозим. Шу мақсадда биз Ироққа ҳам, Ироқнинг Курд минтақавий мухториятига ҳам зарурий ёрдамни кўрсатамиз. MİT раҳбари Хоқон Фидан ва ТИВ вакили Фаридун Синирлиўғли бугун Ироқда бўлишади”.