УЕФА “Спартак” жамоаси мухлислари томонидан Россия чемпионатининг 18-тури доирасида ўтказилган “Крылья Советов”га қарши баҳс (1:0) чоғида Туркия байроғи ёқиб юборилиши билан боғлиқ ишни кўриб чиқмайди.

“УЕФА ўз байроқлари остида ўтаётган ўйинлар бўйича ахлоқий ишларни кўриб чиқади, шу боис бўлиб ўтган воқеани миллий федерация кўриб чиқиши лозим”, - деди ташкилот вакиллари “Р-Спорт” билан суҳбатда.
Ўз навбатида, миллий федерация “Спартак”ни жазолаб, 100 минг рубль миқдоридаги жариманинг тўланишини белгилади.