“АФ Телеком холдинг” “Мегафон”даги ўз улушининг деярли барчасини Сбербанкка гаровга қўйди. Кредит ташкилоти ихтиёрида 1 акция кам 52 фоиз қолди. Бу маълумотлар юридик шахслар фаолияти фактлари тўғрисидаги ягона маълумотлар реестрида акс этди.

Уч йил муқаддам миллиардер Алишер Усмоновнинг яна бир структураси – Telecominvest Holdings Ltd. уяли алоқа оператори акцияларининг 40.33 фоизини гаровга қўйганди. Ўшанда улар Сбербанкка Швециянинг TeliaSonera компанияси томонидан ўтказилган эди.

“Мегафон”нинг ҳисоботларига кўра, III чоракда “АФ Телеком”га операторнинг 52.0281 фоизи тегишли эди. Экспертларнинг фикрича, гаров “Мегафон”га Хитойнинг China Development Bank молиявий ташкилоти томонидан тақдим этилган кредит ёхуд Норвегиянинг Telenor’ни сотиб олиш борасида таклифларнинг тайёрланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Яна бир тахминга кўра, Алишер Усмоновнинг структуралари телеком соҳаси четидан активлар харид қилиб, бизнесни диверсификация қилмоқчи.