Уткин "Байер" ва "Барселона" ўйинини шарҳлаш вақтида ухлаб қолгани учун узр сўради

Спорт 10 Декабрь 2015 4163

«Матч ТВ» шарҳловчиси Василий Уткин ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида "Байер" ва "Барселона" жамоалари ўртасида кечган учрашувни шарҳлай туриб, ухлаб қолгани учун мухлислардан узр сўради.

"Кечирасизлар, жаноблар, биринчи таймда ёмон ишладим. Ухлаб қолдим. Сабаби бор. Лекин хавотир олманглар, ҳозир иккинчи тайм бошланади", деб твит қолдирган Уткин биринчи таймдан кейинги танаффус вақтида.

У иккинчи твитни ҳам қўшимча қилган.

"Хатони тузатаман. Менимча, ҳозир сергакман. Яна бир бор биринчи тайм учун узр сўрайман. Албатта, бу менинг айбим", дейди шарҳловчи.

Қайд этиш керакки, ушбу шарҳловчи "Реал"нинг ашаддий мухлиси эканини яшириб ўтирмайди. У доимий равишда "Барселона" ҳақида танқидий фикрлар билдириб келади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - ПСЖ ўйини вақтида ухлаб қолган хитойлик шарҳловчи ишдан бўшатилганди.

Кўпроқ янгиликлар