Hyundai компаниясида иккита ҳашаматли кроссовер ва спорт купесини яратиш устида ишлар олиб борилаётганини тасдиқлади. Улар Genesis суббренди остида ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда корейс авто ишлаб чиқарувчисининг пресс-релизида маълум қилинди.

2020 йилга қадар компания олтита моделни ишлаб чиқаради. G90 флагмани ортидан ҳарф-рақамли ном билан – G80, G70 ва бошқалар тақдим этилаверади.

Олий тоифали суббренд остида айни пайтдаги Genesis базасида тайёрланиши мумкин бўлган етти ўриндиқли катта кроссовер ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, корейслар спорткупели ихчам кроссовер ҳам ишлаб чиқармоқчи. Тахминларга кўра, ушбу автомобиль BMW ва Audi A4 моделлари билан рақобатга киришиши мумкин.

Тақдим этиладиган Genesis туркумидаги илк модел G90 седани бўлди. У Equus модели билан ўрин алмашди. Унга ўрнатилган қурилмалар рўйхатидан теварак-атрофни томоша қилиш тизими, 12,3 дюймли дисплейга эга мультимедиа комплекси, Lexicon стерео тизими ва бошқалар ўрин олган.

G90 янги 3,3 литр ҳажмга эга твин-турбо мотори билан таъминланади. Унинг қуввати эса 370 от кучига тенг. Бундан ташқари, 3,8 (V6) ва 5,0 (V8) литр ҳажмли “атмосфера”лардан фойдаланилиши мумкин. Улар қуввати 315 ва 425 от кучига тенг бўлади. Барча агрегатлар саккиз босқичли “автомат” билан ишлайди.

Genesis G90 Европа ва Шимолий Америкада 2016 йилдан савдога чиқарилади.