Хитой Халқ банки миллий валюта курсини долларга нисбатан 6.4236 бирликка туширди. Бу 2011 йил 10 августидан буён энг паст кўрсаткичдир.
Шу йилнинг 11 августида банк валюта курсини ҳисоблаш методикасини оптималллаштириш ҳақида қарор қабул қилди.

Шундан сўнг юань уч кун ичида долларга нисбатан 4.6 фоизга девальвация қилинди. Кейин эса ХХР валютаси мустаҳкамланиб, 2 ноябрда 3 йиллик максимумни қайд қилди (6.3154 юань/1 доллар). Аммо кейинчалик юань курси яна туша бошлади.