Хитой полицияси Хэнань вилоятида (Марказий Хитой) талаба йигитни QQ мобиль иловаси орқали Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси пайтида уларга террорчилик ҳужуми бўлади, деган овоза тарқатгани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси Хэнань вилоятининг маркази Чжэнчжоу шаҳрида 14-15 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу мажлисда терроризмга қарши кураш ва ҳудудий хавфсизлик муаммолари кўриб чиқилади. Айни дамда ШҲТга аъзо давлатлар сирасига Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистон киради.
Қўлга олинган Сюй шарифли талабанинг айтишича, “метро ва шаҳар марказига яқин жойда портловчи қурилмани ўрнатиши учун унга 500 минг доллар миқдорида пул мукофоти ваъда қилинган”ини айтган.