Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Даниэл Старрижга ортиқча юкламалар бериб юборилганини таъкидлаб ўтди.

«Бу тизза ёки бел ёки оёқдан олинган жароҳат эмас. Бу шунчаки пай қисмидан олинган жароҳат. Бу унга ортиқча юкламалар берилганига ишора. Даниэл олдин бўлган жароҳатларнинг аксаридан менинг хабарим йўқ. Аммо давомли равишда савол беришади: «Старриж тайёрми?. Мен жавоб бераман: йўқ. Аммо яна бир футболчи жароҳат олгач, биз унга «Кел, бир синаб кўрамиз», дедик ва...», - дея Клоппдан иқтибос келтиради Daily Mail.

Эслатиб ўтиш жоиз, жароҳати сабаб йил охирига қадар сафдан чиққанди. Бу унинг йил бошидан буён олган тўртинчи жароҳати саналади.