"Зенит" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи якунига кўра камида 25 млн евро ишлаб олди

Спорт 10 Декабрь 2015 1891

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси жорий мавсум Европа Чемпионлар лигаси турнирининг гуруҳ босқичи якунларига кўра камида 25 млн евро даромад қилган. Бу ҳақда очиқ маълумотларга асосан хабар қилинган.

"Зенит" Н гуруҳида 6та ўйиндан 15 очко жамғарди ва биринчи ўринни эгаллади. Гуруҳдаги ҳар бир ғалабали ўйин "Зенит" ғазнасига 1,5 млн евродан олиб келган (5*1,5=7,5 млн евро). Шунингдек, жамоа иштирок учун 12 млн евро олади. Гуруҳдан чиққанлик учун яна 5,5 млн евро берилади ва жамоанинг ўйинлар ўтказиш орқали оладиган даромади 25 млн еврони ташкил қилади (7,5+12+5,5=25).

Агар "Зенит" кейинги босқичдаги 2 ўйиндан муваффақиятли ўтиб, чорак финалга йўл олса, УЕФАдан яна 6 млн евро олади.

Нимчорак финал босқичи жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими 14 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар