Англиянинг “Эвертон” жамоаси ва Шотландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Стивен Нейсмит шахсан ўзи камбағаллар учун байрам дастурхони тузди.

Ярим ҳимоячи уйсизлар учун официантлик қилди. У Глазгода ўтказилган хайрия марказининг акциясида иштирок этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Нейсмит нафақат уйсизларнинг таомланиши учун пул тўлади, балки уларга Янги йил байрами учун алоҳида дастурхон тузади.

Футболчи 2015 йилнинг август ойида Ливерпулдаги ишсизларга ёрдам берган эди.