Swiss Appraisal тадқиқот компанияси маълумоларига кўра, 2018 йилда Россияда бўлиб ўтиши белгиланган футбол бўйича жаҳон чемпионатини 3,35 млн киши кузатиб боради.

Хабар қилинишича, мундиал вақтида Россияга хориждан 1,5 миллион атрофидаги киши ташриф буюриши кутилмоқда.

Россиядаги жаҳон чемпионати ўйинлари 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача бўлган вақт оралиғида 11та шаҳардаги 12та стадионда ўтказилиши кўзда тутилган.