Ақшнинг Ford корпорацияси 2020 йилгақадар электромобиллар ишлаб чиқариш соҳасига қўшимча равишда 4.5 млрд доллар инвестиция киритади. Бу ҳақда компания тарқатган матбуот хабарномасида айтилмоқда.

Ford электромобиллар қаторига 13 модель қўшиб, уларнинг ўз ассортиментидаги улушини 2020 йилга келиб 40 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, 2016 йил охирига қадар компания Focus Electric электромобилининг янги версиясини ишлаб чиқмоқчи; янги машина 30 дақиқада 80 фоизга қувватлантирилиб, 160 км масофани боса олади.