Apple компанияси Apple TV приставкалари учун шахсий интернет-ТВ хизматини вақтинчалик ишлашдан тўхтатди. Бу ҳақда компания маълумотига таяниб, Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Интернет-ТВ хизматида фаолият юритишни тўхтатишга сабаб Apple ва компания тегишли шартномалар олиб борган телеканаллар вакиллари ўртасида келишмовчиликнинг келиб чиқишидир. Apple 14 телеканал пакетига обуна бўлиш учун ойига 30 доллардан 40 долларгача таклиф қилган эди. У бу суммани 40 доллардан ошириш ниятида эмаслигини маълум қилган. Телеканаллар вакиллари эса бу суммани янада оширишни талаб қилмоқда. Телеканаллар билан келиша олмаган компания Apple ТV иловалари устида ишлашни режалаштирмоқда, деб ёзади Bloomberg.